UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 апр 11:49
Янгиликлар

Самбо

Самбочиларимиз Осиё-Океания чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди

Теглар :  Самбо
14-20 апрель кунлари Тошкент шаҳрида самбо бўйича Осиё-Океания чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Мусобақада қитъамизнинг 25 га яқин мамлакатидан 600 нафардан ортиқ самбочилар турли ёш тоифаларида медаллар учун кураш олиб боришди.

Чемпионат доирасида кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар, катталар, спорт усталари (фахрийлар), кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги беллашувлар бўлиб ўтди. 

Осиё-Океания чемпионати якунига кўра, ўзбекистонлик самбочилар мусобақа мобайнида умумий ҳисобда 69 та олтин, 29 та кумуш, 45 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси мусобақада муваффақиятли иштирок этган самбочиларимизни, уларнинг мураббийлари ва яқинларини муборакбод этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг