UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 апр 16:03
Янгиликлар

Регби

Саудия Арабистони, БАА ва Қатар 2035 йилги жаҳон кубоги мезбонлиги учун ариза бериши мумкин

Теглар :  Регби
Саудия Арабистони, БАА ва Қатар 2035 йилги регби бўйича жаҳон кубоги мезбонлиги учун ариза бериши мумкин.

Бу ҳақда Саудия Арабистонининг спорт вазири Абдул Азиз ибн Турки ас-Сауд маълум қилди:

"Биз регбига қизиқамиз, бу спорт турини маҳаллий даражада ривожлантиришдан манфаатдормиз. Нималарга қодир эканимизни кўриш учун федерация туздик.

Менимча, ҳозирча жаҳон чемпионатини ўтказиш даражасига етмадик. Лекин 2035 йилгача ҳали 10 йил бор, эҳтимол, ривожланамиз. Қизиқиш катта. Нима учун ҳаракат қилмаслигимиз керак?

Кўпмиллатли лойиҳа янги намуна ва муваффақиятли тарихга айланиши мумкин. БАА, Қатар, Саудия Арабистони — нега бўлмасин? Стадионлар тайёр. Бу тарихдаги энг муваффақиятли регби мусобақаси бўлади", — деди у.

Маълумот учун, 2027 йилги регби бўйича Жаҳон кубоги Австралияда, 2031 йилги эса АҚШда ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг