UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 сен 18:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Сени еб қўяман, Ҳумоюн» - Ҳумоюн Тўхтамуродовдан реванш сўрашди

Эронлик жангчи Тўхтамуродовдан реванш олмоқчи.

Ҳумоюн Тўхтамуродов сўнгги жангини Оctagon League'да эронлик Мехршод Эстрабадига қарши ўтказиб, рақибини бўғиш услубида мағлуб этган эди. Эстрабади Тўхтамуродовдан реванш олиш истагини билдирди.

«Мен Мозандаронлик Сайид Мехршод Эстарабадиман. Мен ёлғиз бошладим ва йўлимни давом эттираман. Ҳумоюн Тўхтамуродов билан яна жанг қилмоқчиман. Реванш жангида октагонда унинг бўйнини синдираман! Жангимиз олдидан мен Дубайдаги парвозимни ўтказиб юборганимни ҳамма билади, шу сабабли бошқа шаҳарда бир кун қолиб, вазн ўлчашга кечикиб қолгандим. Ҳумоюнга омад кулиб боқди, мен ўшанда чарчаган эдим, жанг қиладиган ҳолатда эмасдим. Иккинчи жангда сени еб қўяман, Ҳумоюн! Бизга реванш беринг», - деб ёзиб қолдирди Эстрабади ижтимоий тармоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг