UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 янв 12:52
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин Бхопалдаги турнирда 1/4 финалга чиқди

Теглар :  Сергей Фомин
Ҳиндистоннинг Бхопал шаҳрида теннис бўйича М25 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 долларни ташкил қилувчи мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам ўз имкониятини синаб кўрмоқда. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси илк даврада турнирнинг учинчи рақамли теннисчиси, рейтингда ўзидан 142 поғона юқорида турган россиялик Богдан Бобровга ҳеч қандай имконият қолдирмаганди - 6/1, 6/1.  

Фомин бугун ўтказилган 1/8 финалда украиналик Владислав Орловдан устун келди. Етмиш тўққиз дақиқа давом этган баҳсда теннисчимиз 6/4, 6/2 ҳисобида зафар қучди. Унинг чорак финалдаги рақиби россиялик Максим Жуков ҳамда япониялик Юта Кавахаши ўртасидаги учрашувда аниқланади. 

Таққослаш учун, Сергей Фомин айни пайтда ATP рейтингида 574, Бобров 432, Орлов эса 612-поғонадан жой олган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг