UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 окт 09:50
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин драматик баҳсда 0/6 ҳисобидаги мағлубиятни ғалабага айлантирди

Теглар :  Сергей Фомин
Хитойнинг Цяньдаоху шаҳрида теннис бўйича ITF M25 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Унда мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Бироз аввал ҳамюртимиз драматик кечган ва 2 соату 36 дақиқа давом этган 1/4 финал учрашувини ғалаба билан якунлади. Турнирда тўртинчи рақам остида таснифланган Фомин мусобақанинг саккизинчи ракеткаси, малайзиялик Митсуки Вей Канг Леонг устидан иродали ғалабага эришди. Биринчи сетни 0/6 ҳисобида бой берган Сергей ўйинга қайта олди - 6/2, 7/6(3). 

Маълумот учун, Фомин айни дамда ATP рейтингида 463, Леонг эса 777-ўринни эгаллаб турибди. Эртага ҳамюртимиз 1/2 финалда турнирнинг биринчи ракеткаси, хитойлик Сан Фай Жингга қарши кортга чиқади. Чин юрти вакили дунёнинг 251-ракеткаси бўлиб турибди ва бугун у 1/4 финалда турнирнинг олтинчи ракеткаси, япониялик Ҳаято Мацуокани 3/6, 6/2, 6/0 ҳисобида мағлуб этди. Финал чиптаси учун кечадиган Фомин - Сан учрашуви эртага бизнинг вақт билан соат 07:00`да бошланади.     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг