UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 мар 10:37
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин финалда. Унинг бош соврин учун баҳсдаги рақиби - 1228-ракетка!

Теглар :  Сергей Фомин
Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси бу сафар ҳам Анталиядаги ITF 15 тоифасига кирувчи турнирда уч сетлик учрашув ўтказди.

Қизиғи, ҳамюртимиз финалгача бўлган барча учрашувларини уч сет натижасига кўра ўз фойдасига ҳал қилди. Рақиблар Фоминга жиддий қаршилик кўрсатишяпти. Мусобақада олтинчи рақам остида таснифланган теннисчимиз 1/2 финалда россиялик 22 ёшли Святослав Гулинни 1/6, 7/6(5), 6/2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашув 2 соату 18 дақиқа давом этган. 

Таққослаш учун, Сергей Фомин айни пайтда ATP рейтингида 543, турнирнинг 4-ракеткаси бўлган Гулин эса 475-ўринни эгаллаб турибди. Бугун юртдошимиз Анталия турнири бош соврини учун руминиялик Габриэл Гетуга қарши кортга чиқади. 

Рейтингнинг 1228-поғонасидан жой олган бу румин теннисчиси 1/2 финалда турнирнинг 7-ракеткаси, нидерландиялик Стийин Слампни 6/4, 2/6, 7/5 ҳисобида таслим этиб, ўзининг шов-шувли юришини давом эттирди. Фомин - Гету учрашуви бизнинг вақт билан соат 11:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг