UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 июл 16:14
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин Қозоғистон турнири финалида!

Теглар :  Сергей Фомин
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтаётган теннис бўйича ITF таснифига кирувчи турнир якуний паллага кирди.

Бугун турнирнинг ярим финал баҳслари ўтказилиб, финал иштирокчилари аниқланди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада муваффақиятли иштирок этаётган теннисчимиз Сергей Фомин финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Бироз аввал якунланган ярим финал учрашувида Фомин россиялик Константин Кравчукка қарши кортга чиқди ва рақибини 6/4, 6/1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди. 

Бош соврин учун бўлиб ўтадиган баҳсда ҳамюртимизга мезбонлар вакили Бейбит Жукаев рақиблик қилади. Финал баҳси эртага бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Фомин айни вақтда АТР рейтингида 408, Жукаев эса 473-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг