UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 апр 14:32
Янгиликлар

Самбо

Шаҳрисабзда фахрий самбочи Тўра Авлоқулов отиб кетилди

Теглар :  Самбо
Қашқадарёда самбочи Тўра Авлоқулов қўлбола усулда ясалган қуролдан олган жароҳати оқибатида шифохонада вафот этди.


Унга ўқ узган фуқаро ҳодиса жойидан қочмоқчи бўлганида ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланган.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро ўзига аввалдан таниш бўлган самбочи Тўра Авлоқуловни отиб қўйди. Ҳодиса қўлбола усулда ясалган қуролда содир этилган. 

Бош прокуратуранинг Kun.uz'га тақдим этган маълумотга кўра, ҳодиса 2024 йилнинг 29 март куни содир бўлган.  

Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи фуқаро Damas автомобилида кетаётганда ўзига олдиндан таниш бўлган бошқа бир шахсни кўриб қолиб, биргаликда кафега борган ва спиртли ичимлик истеъмол қилган. Улар бир соатлардан сўнг кафедан чиқиб Тўра Авлоқуловни кўриб қолган ва уни ҳам автомашинага миндириб, бошқа кафега борган.

Фуқаролар кафеда пулни тўлаш устида тортишиб қолган. Фуқаро таниши Тўра Авлоқуловга йўлда келаётган пайтда 50 минг сўм пул берганини, шу боис овқатланиш харажатини тўлиқ тўлашини айтган. У ҳамма пулни тўламаслигини билдириб, олган 50 минг сўм пулини қайтариб берган. Фуқаро пулни олмасдан, унга жаҳл қилиб, автомобилидан қўлбола усулда ясалган қуролни олиб, шеригининг бошига бир марта ўқ узган. 

Натижада, Тўра Авлоқулов олган тан жароҳати оқибатида Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Унга ўқ узган фуқаро ҳодиса жойидан қочмоқчи бўлиб, автомашинаси билан кетаётганида ҳодиса жойидан тахминан 500 метр узоқликда туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси маълумотномасида Тўра Авлоқуловнинг танасида оғир очиқ тешиб ўтувчи бош мия жароҳати, бош мия ичидаги металл ва суяк парчалари, чап пешона суягининг парчаланиб синган жароҳати, чап қош устида эзилиб йиртилган кўринишида тан жароҳатлари борлиги, аҳволи ўта оғир даражада эканлиги қайд этилган. У шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “д” ва “л” бандлари (безорилик оқибатида, бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади Kun.uz хабарида. 

Olamsport.com маълумотига кўра, Тўра Авлоқулов ўтган йили Астана шаҳрида ўтказилган фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган ва 55-59 ёшли спорт усталари ўртасидаги баҳсларда олтин медални қўлга киритган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг