UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 мар 18:10
Янгиликлар

Енгил атлетика

Шаҳрулло Маҳмудов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёрланаётган енгил атлетикачиларимизнинг режалари билан танишди

Енгил атлетика оламида қишки мавсум якунланиб, спортчилар ёз ойларида ўтадиган мусобақаларга тайёргарлик кўришни бошлаш арафасида.

Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари билан учрашиб, уларнинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлигини муҳокама қилди.

Йиғилишда Андрей Абдувалиев бошчилигидаги мамлакат енгил атлетика федерацияси мутасаддилари, терма жамоа мураббийлар штаби ва спортчилар иштирок этишди. Бош мураббий Гўзал Ҳуббиева Олимпия ўйинларига тайёргарлик олиб бораётган ҳар бир спортчимизнинг индивидуал режалари ҳақида тўхталиб, қай тартибда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиши кутилаётгани ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида Шаҳрулло Шарипович давлатимиз атлетларимизнинг тайёргарлигини қўллаб-қувватлаб келаётгани, бундан кейин ҳам барча шароитлар яратиб берилишини билдирди. Режага кўра, 10 март куни терма жамоа Туркиянинг Белек шаҳрига ўқув-машғулот йиғинига йўл олади. Мазкур йиғин ёзги мавсум олдидан тайёргарликнинг муҳим босқичи вазифасини ўтаб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг