UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 мар 11:01
Янгиликлар

Шахмат

Шамсиддин ўзига келмоқда, икки шахматчимиз чемпионлик учун курашга қўшилди

Пойтахтимизда ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда 8-тур учрашувлари ортда қолди.

Бу йил ўз тарихида 18-маротаба ташкил этилаётган, мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир швейцарча тизимда 10 турдан иборат бўлади. Иштирокчилар икки гуруҳда совринли ўринлар учун баҳс олиб боришяпти. Асосий ҳисобланган А гуруҳида 1800 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар жам бўлган. В гуруҳида эса рейтинги 1999 ва ундан паст бўлган иштирокчилар дона суряпти ва унда ҳамюртларимиз пешқадамлик қилишмоқда. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳида ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Ниҳал Сарин (2687) биринчи рақам остида сараланган бўлиб, у 8-турда биринчи тахтада ҳамюрти Пураник Абҳиманю (2636)га қарши қора доналарда дуранг ўйнади. Иккинчи рақамли шахматчи сифатида таснифланган ёш гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2670) ниҳоят чемпионлик учун курашга қўшилди. У ўзбек дербисида Саидакбар Сайдалиев (2461)ни мағлубиятга учратди.   

Гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов (2525) қора доналарда мўғулистонлик Шугар Ган-Эрденега ютқазиб қўйди. Ҳумоюн Бегмуратов (2430) қора доналарда ўйнашига қарамай, нидерландиялик гроссмейстер Сергей Тивьяков билан дуранг ўйнади. Чемпионлик учун курашаётган туркманистонлик Сапармират Атабаев (2529) қора доналарда венгриялик Санан Сюгиров (2631)га имкониятни бой берди. 

Яна бир ўзбек дербисида Алмас Раҳматуллаев (2413) гроссмейстерликка даъвогар Муҳаммадзоҳид Суяров (2474)ни таслим эта олди. Ҳамюртларимиздан Даврон Шарипов (2246), Муҳиддин Мадаминов (2550), Марат Жумаев (2352) 8-турда зафар қучишди. Гроссмейстеримиз Ортиқ Ниғматов (2501) эса кутилмаганда қозоғистонлик мастер Имангали Ахилбай (2342)га ютқазиб қўйди.

Саккизинчи турдан сўнг тўрт шахматчи 6,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида Топ-4`ликдан жой олган. Санан Сюгиров қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қиляпти. Олти нафар иштирокчи 6 очкодан тўплаган. Улар орасида Шамсиддин Воҳидов ва Алмас Раҳматуллаев ҳам бор. Ҳамюртларимиз қўшимча кўрсаткичларга кўра, мос равишда 8 ва 10-ўринларни банд этишган. 

Бугун 9-турда юқори тўртликда бораётган гроссмейстерлар ўзаро ўйиш ўтказишади. Шамсиддин Воҳидов қора доналарда ўзи сингари 6 очкога эга туркманистонлик Сапармират Атабаевга қарши баҳс олиб боради. Ҳумоюн Бегмуратов эса оқ доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Леон Мендонка билан ҳисоб-китоб қилади. Бугунги тур учрашувлари ҳам соат 15:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг