UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 май 13:18
Янгиликлар

Шахмат

Шамсиддин Воҳидов ва Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионати пешқадамлари сафида

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашяпти. Қитъа чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 33 мамлакатдан 156, аёлларда эса 23 давлатдан 101 нафар иштирокчи медаллар учун дона сурмоқда. 

Эътиборлиси, бунгача Европа қитъаси мусобақаларида қатнашган ва бир муддат турнирлардан четлатилган Россия терма жамоаси шахматчилари ҳам мазкур Осиё чемпионатида медаллар учун кураш олиб боришяпти. 

Осиё чемпионатининг 3-турида ҳамюртларимиз орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турган гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2641) қора доналарда россиялик гроссмейстер Алексей Гребнёв (2556) билан дуранг ўйнади. Ҳар икки шахматчининг очколари 2,5 тага етди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам дастлабки икки турда ғалаба қозонишган эди. 

Осиё чемпионатида қатнашаётган биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Якуббоев (2665) 3-турда қора доналарда ҳаракат қилиб, қозоғистонлик Аристанбек Уразаев билан муросага келди. Якуббоевнинг очколари 2 тага етди. Иккита учрашувда ғалаба қозонган Муҳиддин Мадаминов (2520) бу сафар қора доналарда эронлик гроссмейстер Бардия Данешвар (2621)га имкониятни бой бериб қўйди. 

Учинчи турда ҳамюртларимиздан Муҳаммадзоҳид Суяров (2491), Ҳумоюн Бегмуротов (2461), Баҳром Баҳриллаев (2407) рақиблари билан муросага келишди. Асроржон Омонов(2387) қозоғистонлик тажрибали гроссмейстер Ринат Жумабоевга, Афрузбек Собиров эронлик таниқли гроссмейстер Амин Табатайига имкониятни бой берди.

Учинчи турдан сўнг Бардия Данешвар юз фоизлик натижа билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. Айни дақиқаларда ўтказилаётган 4-турнинг биринчи доскасида Шамсиддин Воҳидов айнан Бардияга қарши баҳс олиб бормоқда. Агар ҳамюртимиз ушбу учрашувда ғалаба қозонса, карвонбошига айланиб олади.  

Аёллар ўртасидаги мусобақада ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова уччала турда ҳам ғалабага эришиб, пешқадамлар сафида бормоқда. У 3-турда оқ доналарда ўйнаб, эронлик рақибаси Мелика Моҳаммадидан устун келди. Умида Омонова россиялик Олимпиада чемпиони Ольга Гиряга имкониятни бой берди. 

Бир муддат АҚШ шарафини ҳимоя қилган Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон терма жамоаси учун қайтганидан кейинги илк мусобақасида қатнашяпти. У 3-турда мўғулистонлик Ууртсайх Ууринтуяни мағлубиятга учратди. Тоҳиржонова дастлабки икки учрашувида дуранг натижа қайд этганди. Нодиржонова Нодира (WIM, 2130) ўзига хос ўзбек дербисида Зилола Актамовани таслим этди. 

Бу турда ҳамюртларимиздан Барчиной Шокиржонова, Гулдона Каримова, Моҳим Ўрозмуҳаммедова, Руқия Олимова зафар қучишди. Нилуфар Имомқўзиева мўғулистонлик рақибаси билан дуранг ўйнади. Маржона Маликова, Асал Салимова, Мадинабону Халилова, Одина Олимова ва Лилия Белая рақибаларига ютқазиб қўйишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг