UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 мар 14:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шара Буллет Дрикус Дю Плессини "тасодифий чемпион" деб ҳисоблайди

UFC жангчиси Шарабутдин "Шара Буллет" Магомедов ўрта вазн чемпиони Дрикус Дю Плесси камарга муносиб эмаслиги ҳақида гапирди.

"Агар Дю Плесси чемпионлик камарини йўқотса мен жуда хурсанд бўламан. Чунки унинг бу даражага қандай етиб келганини тушунмайман. Ҳар сафар у жанг қилганида, рақиби ютса керак деб ўйлардим. Аммо у нимадир қилиб ғалаба қозонарди. Бу мени ҳайрон қолдиради. Чимаевда Дрикусни мағлуб этиш учун барча имкониятлар бор. Умид қиламанки, ҳеч нарса унинг энг яхши ҳолатида жанг қилишга халақит бермайди.

Бу гапларим аҳмоқона эшитилиши мумкин, лекин Дю Плесси қандайдир омадли жангчи. Ҳа, у ҳар доим охиригача жанг қилади, жисмоний жиҳатдан бақувват ва иродаси кучли. У ҳеч қачон тўхтамайди ва бирон нарса қилиб, ютқазмасликка ҳаракат қилади. У беш раундлик жангларда ҳам шу усулдан фойдаланади – рақиблари чарчайди, у эса шу нарсадан фойдаланади", – деди Шара Буллет. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг