UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 май 07:22
Янгиликлар

Шахмат

Sharjah Masters 2025. Гроссмейстерларимиз 5-турда қандай натижа қайд этишди?

БААнинг Шаржа шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнирида 5-тур учрашувлари ортда қолди.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида тўрт нафар гроссмейстеримиз - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда. 

Кеча мусобақада 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда венгриялик гроссмейстер Адам Козак билан дуранг ўйнади. Ушбу баҳсдан бир неча соат ўтиб, афсонавий Магнус Карлсенга қарши онлайн матч кутиб тургани боис, Нодирбек ғалаба учун таваккал қилмади. Ортиқ Ниғматов оқ доналарда рейтингда ўзидан юқорида турган ҳиндистонлик Картик Венкатараман билан муросага келди. 

Афсуски, Sharjah Masters 2025 турнирининг 5-турида Муҳиддин Мадаминов ва Жаҳонгир Воҳидов оқ доналарда ҳаракат қилганларига қарамай, рақибларига имкониятни бой бериб қўйишди. Мадаминов қозоғистонлик тажрибали гроссмейстер Ринат Жумабаевга, Воҳидов эса эронлик гроссмейстер Моваҳед Синага ютқазиб қўйди. 

Олтинчи тур олдидан хитойлик Даи Чангрен, нидерланиялик Аниш Гири ва сербиялик Александар Инжич 4 тадан очко жамғариб, 1-3 ўринларни банд этишган. Ўн уч нафар иштирокчи 3,5 тадан очкога эга. Улар орасида Нодирбек Абдусатторов ҳам бор. Ҳамюртимиз қўшимча кўрсаткичларга кўра 13-ўриндан жой олган. Ортиқ Ниғматов 3 очко билан қўшимча коэфицентларга кўра 24-поғонани банд этган. Муҳиддин Мадаминов 1,5 очко билан 72, Жаҳонгир Воҳидов эса 1 очко билан 79-поғонада бормоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг