UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 май 09:46
Янгиликлар

Шахмат

Sharjah Masters 2025. Иккинчи ўзбек дербисида ҳам Абдусатторов ғалаба қозонди

БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнири қизғин курашлар остида давом этяпти.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида тўрт нафар гроссмейстеримиз - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда. 

Кеча мусобақада 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди ва 3-турда бўлгани сингари яна ўзига хос ўзбек дербисига гувоҳ бўлдик. Жаҳонгир Воҳидовга қарши баҳсда турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов 4-турда оқ доналарда яна бир ҳамюртимиз Ортиқ Ниғматовни ҳам таслим этди. Ниғматов 4-тургача 2 ғалаба ва 1 дуранг билан турнир жадвалида Нодирбекдан юқорида бораётганди.

Афсуски, Sharjah Masters 2025 турнирининг 4-турида қолган икки гроссмейтеримиз мағлубият аламини тотиб кўрди. Муҳиддин Мадаминов қора доналарда мезбонлар вакили Салем Салеҳга, Жаҳонгир Воҳидов ҳама қора доналарда хитойлик Панг Таога имкониятни бой бериб қўйди. 

Биринчи доскада икки яримтадан очко жамғарган россиялик Иван Землянский ва нидерландиялик Аниш Гири учрашуви бўлиб ўтди. Унда Нодирбекдан кейин иккинчи рақам остида таснифланган Гири зафар қучди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг