UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 май 07:59
Янгиликлар

Шахмат

Sharjah Masters 2025. Нодирбек Абдусатторовда ғалаба ва у кучли учликка кириб олди

БААнинг Шаржа шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнирида 6-тур учрашувлари ортда қолди.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида тўрт нафар гроссмейстеримиз - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда. 

Кеча мусобақада 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳиндситонлик гроссмейстер Иниян Пани мағлубиятга учратди. Бу билан турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси бўлган ҳамюртимиз турнир жадвалида 4,5 очко билан соф учинчи ўринга кўтарилиб олди. 

Афсуски, Sharjah Masters 2025 турнирининг 6-турида қолган шахматчиларимиз қора доналарда ўйнаб, очко йўқотишди. Ортиқ Ниғматов россиялик Давид Паравянга, Муҳиддин Мадаминов ҳиндистонлик Ароняк Гошга имконияти бой берди. Жаҳонгир Воҳидов эса яна бир ҳинд гроссмейстери Абҳижит Гупта билан муросага келди.

Еттинчи тур олдидан турнирнинг иккинчи сараланган шахматчиси нидерландиялик Аниш Гири ҳамда сербиялик Александар Инджич 5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Нодирбек Абдусатторов кечаги ғалабаси эвазига 4,5 очко билан соф учинчи ўринга кўтарилиб олди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бугун 7-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда айнан Аниш Гирига қарши баҳс олиб боради. Эҳимолий ғалаба уни чемпионлик сари яқинлаширади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг