UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 май 09:58
Янгиликлар

Шахмат

Sharjah Masters 2025 якунланди. Абдусатторов шоҳсупада! Қолган шахматчиларимиз нечанчи ўринларни эгаллашди?

БААнинг Шаржа шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнири ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этган ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида тўрт нафар гроссмейстеримиз - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришди. 

Кеча мусобақада сўнгги 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мусобақада биринчи рақам остида сараланган Нодирбек Абдусатторов биринчи доскада қора доналарда турнирнинг бешинчи рақамли иштирокчиси, эронлик гроссмейстер Амин Табатабайи билан дурангга имзо чекди. Нодирбекнинг очко йўқотишидан унумли фойдаланган иккинчи рақамли шахматчи, нидерландиялик Аниш Гири оқ доналарда ҳиндистонлик Адитя Миттални мағлубиятга учратди ва 7 очко билан Sharjah Masters 2025 чемпионига айланди. 

Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра учинчи ўринни эгаллади. Сўнгги турда қора доналарда ўйнашига қарамай, эронлик Данешвар Бардияни мағлуб этган сербиялик Александр Инджич 6,5 очко билан иккинчи ўринни банд этди. 

Sharjah Masters 2025 турнирининг 9-турида Жаҳонгир Воҳидов оқ доналарда польшалик Малек Жандан устун келди. Муҳиддин Мадаминов қора доналарда туркиялик Ишик Алпарслан билан дуранг ўйнади. Ортиқ Ниғматов эса оқ доналарда яна бир турк шахматчиси Санал Ваҳаб билан муросага келди. 

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко билан 3, Ортиқ Ниғматов 4,5 очко билан 34, Муҳиддин Мадаминов 4 очко билан 60, Жаҳонгир Воҳидов эса 3,5 очко билан 66-поғонадан жой олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг