UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 май 12:47
Янгиликлар

Шахмат

Sharjah Masters. Бугун 4-турда яна ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз

БААнинг Шаржа шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнири ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида тўрт нафар гроссмейстеримиз - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда. 

Бугун мусобақада 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади ва 3-турда бўлгани сингари яна ўзига хос ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Жаҳонгир Воҳидовга қарши баҳсда турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов бугун 4-турда оқ доналарда яна бир ҳамюртимиз Ортиқ Ниғматовга қарши баҳс олиб боради. Ниғматов 2 ғалаба ва 1 дуранг билан турнир жадвалида Нодирбекдан юқорида бормоқда.

Sharjah Masters 2025 турнирининг 4-турида Муҳиддин Мадаминовни жиддий синов кутиб турибди. У қора доналарда мезбонлар вакили Салем Салеҳ билан ҳисоб-китоб қилади. Жаҳонгир Воҳидов эса қора доналарда хитойлик Панг Таога қарши ўйнайди. Биринчи доскада икки яримтадан очко жамғарган россиялик Иван Землянский ва нидерландиялик Аниш Гири учрашуви бўлиб ўтади. 

Тўртинчи тур олдидан тўққиз нафар шахматчи 2,5 тадан очко жамғариб, 1-9 ўринларни банд этган. Улар орасида Ортиқ Ниғматов ҳам бор. Ҳамюртимиз қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-ўриндан жой олган. Учинчи турдан сўнг очко йўқотмаган шахматчининг ўзи қолмади. Икки очкога эга Нодирбек Абдусатторов қўшимча коэфицентларга кўра 46-поғонадан 26-ўринга кўтарилиб олди. Муҳиддин Мадаминов 1, 5 очко билан 43, Жаҳонгир Воҳидов эса 1 очко била 64-поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг