UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 май 13:39
Янгиликлар

Шахмат

Sharjah Masters. Нодирбек Абдусатторов бир суткада икки давлатда икки учрашув ўтказди

БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнири бошланди.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида тўрт нафар гроссмейстеримиз - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳсларга киришди. 

Бир кун аввал Руминиянинг Бухарест шаҳрида якунига етган турнирнинг сўнгги турида ўйнаган Нодирбек Абдусатторов бир сутка ичида икки давлатдаги мусобақада ўйин ўтказди. Абдусатторов Sharjah Masters турнирида биринчи рақам остида таснифланган бўлиб, 1-тур учрашувида қора доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Панаяппан Сетхураманга қарши баҳс олиб борди. Ҳамюртимиз мағлубияти муқаррар бўлиб қолган вазиятдан чиқиб кетди ва якунда дурангга имзо чекди. 

Sharjah Masters 2025 турнирининг 1-турида шахматчиларимиздан биргина Жаҳонгир Воҳидов мағлубият аламини тотиб кўрди. У оқ доналарда турнирнинг учинчи тартиб рақамли иштирокчиси, эронлик таниқли гроссмейстер Амин Табатабайига ютқазиб қўйди. Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов эса рейтинги ўзларидан юқоридаги рақиблари муросага келишди.  

Шахматчиларимизнинг 1-турдаги нитажалари:

Панаяппан Сетхураман (Ҳиндистон) - Нодирбек Абдусатторов - 0,5:0,5

Жаҳонгир Воҳидов - Амин Табатабайи (Эрон) - 0:1

Муҳиддин Мадаминов - Сянюй Сюй (Хитой) - 0,5:0,5

Ортиқ Ниғматов - Пранав Ананд (Ҳиндистон) - 0,5:0,5

Бугун 2-тур учрашувида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда яна бир ҳинд гроссмейстери Адитя Митталга қарши баҳс олиб боради. Муҳиддин Мадаминов қора доналарда грециялик Николас Теодороу, Ортиқ Ниғматов ҳиндистонлик Санкалп Гупта билан ҳисоб-китоб қилади. Жаҳонгир Воҳидов эса сербиялик аёл шахматчи Теодора Иняцга қарши қора доналарда ўйнайди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг