UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 май 08:44
Янгиликлар

Шахмат

Sharjah Masters. Нодирбек Абдусатторов яна қийин вазиятдан чиқиб кетди, Ниғматов ва Воҳидовда ғалаба

БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида тўрт нафар гроссмейстеримиз - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда. 

Нодирбек Абдусатторовга дам олишсиз кетма-кет иккита турнирда қатнашаётгани ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Sharjah Masters турнирида биринчи рақам остида таснифланган Абдусатторов 2-турда яна қийин вазиятдан чиқиб кетиб, якунда дуранг натижа қайд эта олди. У оқ доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Адитя Миттал билан муросага келди. 

Sharjah Masters 2025 турнирининг 2-турида шахматчиларимиздан Жаҳонгир Воҳидов ва Ортиқ Ниғматов ғалабага эришиди. Ҳар икки гроссмейстеримиз ҳам қора доналарда ўйнаганликларига қарамай мусобақадаги илк ғалабаларини қўлга киритишди. Ниғматов ҳиндистонлик Санкалп Гуптани, Воҳидов эса сербиялик аёл шахматчи Теодора Иняцни таслим этди. Муҳиддин Мадаминов эса грециялик Николас Теодороуга имкониятни бой бериб қўйди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг