UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 май 07:53
Янгиликлар

Шахмат

Sharjah Masters. Ўзбек дербисида Абдусатторов устун, Мадаминов ва Ниғматовда ҳам ғалаба

Шу кунларда БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sharjah Masters 2025 турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 73 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида тўрт нафар гроссмейстеримиз - Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Ортиқ Ниғматов ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда. 

Мусобақанинг 3-турида ўзига хос ўзбек дербисига гувоҳ бўлдик. Дастлабки икки турда дуранг ўйнаган Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Жаҳонгир Воҳидовга қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозонди. Биринчи турда мағлубиятга учраган Воҳидов иккинчи партияда ғалаба қозонганди. Дербида тажриба ўз сўзини айтди. 

Sharjah Masters 2025 турнирининг 3-турида Ортиқ Ниғматов оқ доналарда АҚШ шахматчиси Акобян Варужан билан ҳисоб-китоб қилди ва муҳим ғалабани қўлга киритди. Ниғматов кеча 2-турда ҳиндистонлик Санкалп Гуптани ҳам таслим этганди. Муҳиддин Мадаминов эса кеча 3-турда рейтингда ўзидан юқорида бораётган айнан Гуптани мағлуб этишни уддалади. Ҳинд гроссмейстери кетма-кет икки мағлубиятини ўзбекистонлик шахматчилардан қабул қилиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг