UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 авг 07:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шавкат Раҳмоновнинг режалари очиқланди

Ўтган ҳафта қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси вазн тоифасидан қатъи назар UFC P4P рейтингида илк бор Топ-15`таликка киритилган эди.

Сурхондарёда дунёга келган ва бир неча йилдан бери Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган Раҳмонов октагонга қайтиш мақсадида машғулотларни бошлади. У Ислам Махачев ва Жек Делла Маддалена ўртасидаги жанг ғолибига қарши чемпионлик баҳсида октагонга чиқишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда унинг мураббийи Эдуард Базров интервью берди.

"Албатта, биз ҳеч қандай даъвогарлик жангисиз чемпионлик баҳси берилишини хоҳлаймиз. Лекин қоидаларни четлаб ўтолмаймиз. Ҳозирги ҳолатда энг яхши вариант Махачев – Маддалена жанги ғолибини кутиш. Бу жангни суғурталаш, яъни захира жангчиси бўлиш таклифи бўлмади. Бўлган тақдирда ҳам биз бу таклифга рад жавобини берамиз. Биз ўз режамиз асосида машғулотларни бошладик. Шавкат ва қолган жамоамиз аъзолари ҳам шу фикрда. Раҳмонов режа асосида ишлашда давом этади. Бокс, кураш, жисмоний тайёргарлик, зарба техникаси устида ишлаймиз", – деди Базров. 

Шуннингдек, Базров ўз сўзида давом этиб, навбатдаги рақиб америкалик Шон Брэди бўлишини инкор этди. Брэди - Раҳмонов жанги ноябрь ойида Қатардаги UFC турнирида ўтказилиши ҳақида хабар тарқаганди.

"Бу хабарни сиздиришди. Лекин мен бу жанг ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Шавкат ҳам, жамоамиздагилар ҳам бу ҳақда билишмайди. Бизга ҳеч ким расмий мурожаат билан чиқмади. Менежеримиз Саят Абдрахманов билан доимий алоқадамиз. Қандай янгилик бўлса, биринчи у билади ва бизга етказади", – дея сўзларига якун ясади мураббий. 

Маълумот учун, яримўрта вазн чемпиони Жек Делла Маддалена ва россиялик даъвогар Ислам Махачев ўртасидаги жанг ноябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида ташкил этиладиган UFC 322 турнири доирасида бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг