UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 апр 08:25
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий лигасида ғолиб ва совриндорлар маълум + ФОТО

Бир неча кун давом этган шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий лигаси ўз якунига етди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Умида Омонова мамлакат чемпиони бўлди. У ҳал қилувчи финал баҳсида тажрибали Нодира Нодиржоновани 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Омонова чемпион сифатила 7000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Бронза медали Маржона Маликовадан 1,5:0,5 ҳисобида устун келган Афруза Ҳамдамовага насиб этди. 

Эркаклар ўртасидаги мусобақада Нодирбек Якуббоев 2025 йилги Ўзбекистон чемпиони бўлди. У финал баҳсида Ортиқ Ниғматовдан устун келди. Якуббоев чемпионлиги эвазига 10 000 АҚШ долларига ҳам эга чиқди. Вице-чемпион 7000 долларга эга бўлди. Бронза медали учун кечган учрашувда истеъдодли шахматчи Муҳаммадзоҳид Суяров гроссмейстер Муҳиддин Мадаминовни енгишга муваффақ бўлди. 

Ғолиб ва совриндорлар ҳамда пул мукофоти тақсимоти:

Эркаклар:

1-ўрин: Нодирбек Якуббаев - 10,000 АҚШ доллари

2-ўрин: Ортиқ Ниғматов - 7,000 АҚШ доллари

3-ўрин: Муҳаммадзоҳид Суяров - 4,500 АҚШ доллари

4-ўрин: Муҳиддин Мадаминов - 3,500 АҚШ доллари


Аёллар:

1-ўрин: Умида Омонова - 7,000 АҚШ доллари

2-ўрин: Нодира Нодиржанова - 5,000 АҚШ доллари

3-ўрин: Афруза Ҳамдамова - 3,000 АҚШ доллари

4-ўрин: Маржона Маликова - 2,000 АҚШ доллари

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг