UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 апр 14:19
Янгиликлар

Шахмат, Фотогалерея

Шахмат. Георгий Аъзамов хотира турнирининг ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

5-12 апрель кунлари пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий XVI халқаро шахмат турнири бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ доллари бўлган халқаро турнирда 10 та тур ўйналди. Рейтинг натижаларига қараб икки – “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган 250 нафарга яқин шахматчи ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. 

Бугун эса турнирнинг ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди. 

Халқаро шахмат федерацияси номидан иштирок этаётган Володар Мурзин турнир ғолиби, деб эълон қилинди.  Унга медаль ҳамда 5 минг АҚШ доллари насиб этди. 2-ўрин озарбойжонлик Вугар Расулов бўлди. Ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов 3-ўрин билан кифояланди.

Аёллар ўртасида эса Нилуфар Ёқуббоевага тенг келадигани топилмади. Кейинги ўринларни эса Афруза Ҳамдамова ва Салтанат Муратова эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган пул мукофотлари, медаллар билан тақдирланди.


Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов, olamsport.com фотомухбири

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг