UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 фев 13:42
Янгиликлар

Шахмат

“Шахмат карвони”: умумтаълим мактабларига 150 мингта шахмат жиҳозлари тўплами етказиб берилади

Теглар :  Шахмат
Мамлакатимиздаги мавжуд мактабларга “Шахмат карвони” лойиҳаси доирасида 150 мингта шахмат жиҳозлари тўплами етказиб берилиши назарда тутилган.

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида болалар ва ўсмирларнинг шахматга қизиқишларини ошириш, таълим муассасалари ўқувчиларини ушбу спорт турига доимий жалб қилиб бориш бўйича қатор вазифалар белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида белгиланган режа асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида мамлакатимиздаги мавжуд мактабларга “Шахмат карвони” лойиҳаси доирасида 150 мингта шахмат жиҳозлари тўплами етказиб берилиши назарда тутилган.

– Мамлакатимизда ёшларнинг ҳар жиҳатдан етук, салоҳиятли бўлиб вояга етишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина шахмат йўналишидаги натижаларимиз ватанимизнинг олтин авлоди бўлган Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов, Афруза Ҳамдамова сингари ёш шахматчиларимизнинг кўрсаткичларида намоён бўлмоқда. “Шахмат карвони” йўлга қўйилгани бошланган йилнинг катта ниятлар, орзулар сари ташланган муҳим қадами бўлди. Шахмат минг-минглаб навқирон авлод вакилларида тафаккур қилиш имкониятларини оширади. Уларнинг кўпчилиги ёрқин шахмат юлдузлари даражасига кўтарилмас, лекин шахмат фикри теран инсонлар сафини кенгайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли, – дейди Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг ўринбосари Комил Синдоров.

Шу кунларда “Шахмат карвони” дастури доирасида Тошкент шаҳри ва вилоятидаги умумтаълим мактаблари учун 17 мингта шахмат жиҳозлари тўплами етказиб бериш тадбирлари ўтказилмоқда.

“Шахмат карвони” лойиҳаси доирасида пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 287-мактабда ташкил этилган тадбирда шахматга қизиқувчи ёшлар билан гроссмейстерлар иштирокида маҳорат дарслари ва шахмат ўйинлари ташкил этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг