UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 сен 09:56
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси. Амалдаги вице-чемпион Грузия ҳамда Молдовага қарши учрашувлар учун жуфтликлар маълум

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.

Дунёнинг икки юзга яқин давлати терма жамоалари қатнашаётган нуфузли мусобақада бугун 5-тур учрашувлари ўтказилади. Амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Молдовага қарши баҳс олиб боради. 

Бугунги рақибларимиз ҳам биз сингари 3 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Молдова 1-турда Гаити терма жамоасини 3,5:0,5, 2-турда Уэльсни 3,5:0,5 ҳисобида таслим этди. Учинчи турда Озарбайжонга 1:3 ҳисоби билан ютқазди, кеча 4-турда эса БААдан 3,5:0,5 ҳисобида устун келди. 

Жами 184 та терма жамоа қатнашаётган аёллар ўртасидаги мусобақада Алексей Дреев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли одимламоқда. Қизларимиз илк турда Гаити давлати шахматчиларини 4:0, 2-турда Анголани 3:1, 3-турда эса анча кучли ҳисобланган мезбон Венгрия терма жамоасини 2,5:1,5, кеча 4-турда эса таркибида жаҳон чемпиони бўлган Болгарияни 2,5:1,5 ҳисобида енгишди. 

Бугун 5-турдаги рақиб - Грузия! Таркибида уч нафар гроссмейстер бўлган грузинлар Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг амалдаги вице-чемпионлари ҳисобланади. Грузияликлар 1-турда БААни 4:0, 2-турда Черногорияни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Учинчи турда бироз кутилмаганда Руминия билан муросага келишди - 2:2. Кеча ўтказилган 4-турда эса Греция терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. 

Маълумот учун, бугунги ҳар икки учрашув бизнинг вақт билан соат 18:15да бошланади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг