UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 сен 09:01
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадаси. Бугун дам олиш куни, эртага ўтказиладиган 7-турдаги рақибларимиз ҳамда жуфтликлар маълум

Хабарингиз бор, шу кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.

Дунёнинг икки юзга яқин давлати терма жамоалари қатнашаётган нуфузли мусобақада бугун дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Эртага эса 7-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эртага Украинага қарши баҳс олиб боради. Эртанги рақибларимиз ҳам биз сингари 5 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этишган. 

Украина 1-турда Тунис терма жамоасини 4:0, 2-турда Уругвайни 3,5:0,5, 3-турда Австралияни 2,5:1,5, 4-турда анча кучли ҳисобланган АҚШни 2,5:1,5 ҳисобида таслим этди. Бешинчи турда Венгрияга 1,5:2,5 ҳисоби билан ютқазди, кеча ўтказилган 6-турда эса Черногориядан 2,5:1,5 ҳисобида устун келди. 

Жами 184 та терма жамоа қатнашаётган аёллар ўртасидаги мусобақада Алексей Дреев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли одимламоқда. Қизларимиз илк турда Гаити давлати шахматчиларини 4:0, 2-турда Анголани 3:1, 3-турда эса анча кучли ҳисобланган мезбон Венгрия терма жамоасини 2,5:1,5, 4-турда таркибида жаҳон чемпиони бўлган Болгарияни 2,5:1,5 ҳисобида енгишди. Бешинчи турда таркибида уч нафар гроссмейстери бор, Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг амалдаги вице-чемпиони Грузияга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой беришди. Кеча эса Нидерландия билан 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. 

Эртанги рақибларимиз Греция терма жамоаси ҳам биз сингари 4 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубиятга эга бўлиб турибди. Олимпиада ватани вакиллари 1-турда Мальтани 3,5:0,5, 2-турда Португалияни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Учинчи турда Польша билан муросага келишди - 2:2. 4-турда Грузияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Кейин эса Мексика ва Колумбия терма жамоаларини бир хил 3:1 ҳисобида таслим этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг