UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 сен 07:11
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадасига қуръа ташланди. Бугун Ўзбекистон чемпионлик ҳимоясини бошлайди

Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси старт олади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси амалдаги шахмат Олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. Улар икки йил аввал Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Олимпиадада тарихий натижа қайд этишган эди. 

Демак, 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ёш гроссмейстерларимиз чемпионлик ҳимоясига киришишади. Кеча мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Шунингдек, Олимпиадага қуръа ташлаш тадбири ҳам бўлиб ўтди. 

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида эркаклар гуруҳида 197, аёллар гуруҳида эса 184 та терма жамоа иштирок этади. Ҳар икки гуруҳда ҳам юртдошларимиз иштирок этишади. Турнир швейцарча форматда 11 тур давом этади.

Қуръа натижасига кўра, Владимир Крамник мураббийлигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун 1-турда Тринидад ва Тобаго шахматчиларига қарши баҳс олиб боришади. Алексей Дреев мураббийлик қилаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса илк турда Гаити давлати шахматчилари билан ҳисоб-китоб қилишади.    

Эркаклар терма жамоамиз таркиби: Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Ваҳидов 

Аёллар терма жамоамиз таркиби: Афруза Ҳамдамова, Нилуфар Якуббоева, Умида Омонова, Маржона Маликова, Нодира Нодиржонова

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг