UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 окт 16:17
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Осиё чемпионати: Якуббаева 3, Шамсиддин 8 ва бошқа вакилларимиз қандай натижа кўрсатишмоқда?

Теглар :  Шахмат
Шу кунларда Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида шахмат бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Аввалроқ, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этаётганликлари ҳақида хабар қилгандик. 

Ҳозирча мусобақада 5-тур беллашувлари ортда қолди. 

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда ҳозирча энг яхши натижани Шамсиддиин Воҳидов қайд этмоқда. Ченнай Олимпиадаси чемпиони айни пайтда 5 та имкониятдан 4 очко жамғарган ҳолда, 8-ўринни эгаллаб турибди. У пешқадам Харша Баратхакотидан ярим очко ортда қолмоқда. 

Ортиқ Нигматов эса 3 очко билан 24-ўринни банд этган. 

Абдималик Абдисалимов 2,5 очко билан 54, Саидакбар Саидалиев эса 2 очко билан 55-ўринни эгаллаб турибди. Шахмат Олимпиадасининг яна бир чемпиони Нодирбек Якуббаев ҳисобида ҳам 2 очко бор (71-ўрин). Бобир Саттаров ҳам 2 очко билан 72-ўринда турибди. 

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда умумий ҳисобда 92 нафар шахматчи иштирок этмоқда. 

Аёллар ўртасидаги баҳслардаги ягона вакилимиз Нилуфар Якуббаева эса 4 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг