UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 ноя 16:20
Янгиликлар

Шахмат, Паралимпия

Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги”

Мазкур мусобақа дастлаб 4 босқичда ташкил этилиб, маҳалла, сектор, туман(шаҳар), вилоят босқичлари жорий йилнинг 13 -20 ноябрь кунлари ўтказилди.

Парашахматчилар эса вилоят босқичида тўғридан-тўғри иштирок этди. Мусобақа қатнашчилари 4 гуруҳга, яъни "Ҳаваскор қизлар", "Ҳаваскор эркаклар", "Профессионал  қизлар", "Профессионал эркаклар" гуруҳларига бўлинди.

Финал баҳслари вилоят Ёшлар марказида ташкил этилди. Унда етти ёшдан етмиш ёшгача 11 та туман (шаҳар)да ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ўз имкониятларини синовдан ўтказди. 

"Ҳаваскор қизлар" ўртасида ўтказилган мусобақада Ирода Жумаева, "Ҳаваскор болалар" ўртасида Билолхўжа Ҳасанов, "Профессионал қизлар" ўртасида Сарвиноз Орзиқулова, "Профессионал  болалар" ўртасида Бекзод Солижонов, параболалар ўртасида ўтказилган мусобақада Мурод Исоқов, парақизлар ўртасида эса Гулчеҳра Холмўминова ғолиб бўлди.

– Ушбу мусобақада 1-ўринни қўлга киритдим, – дейди Бекзод Солижонов. – Шахматнинг ёшларга фойдаси катта. Хотирани мустаҳкамлайди ҳамда кишини фикрлаш ва оқилона қарор қабул қилишга ўргатади. Ёшлар ҳамда ҳаётий тажрибага эга инсонларни бир жойга жамлаб, бу каби эзгу ташаббусларни оммалаштираётгани учун мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман.

– Энг муҳими, спортнинг шахмат ва парашахмат тури бўйича Гулистон шаҳрида ўтказилган мусобақа шахмат спортини ҳудудларда янада такомиллаштириш ҳамда 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган шахмат олимпиадасига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб, зарур билим ва тажрибани бойитишга хизмат қилади, – дейди вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Азизбек Турдимуродов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг