UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 июл 12:38
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчи қизларимиз FIDE Жаҳон кубогининг иккинчи босқичига йўл олишди

Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасида FIDE Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар етакчи вакилалари ҳам баҳс олиб боришяпти. Икки шахматчимиз Жаҳон кубоги биринчи босқичининг ҳар икки учрашувида ғалаба қозониб, иккинчи даврага йўл олишганди. Кеча тай-брекда ғалаба қозонган Умида Омонова ҳам улар сафига қўшилди.  

Омонова франциялик рақибаси Софи Миллиет билан асосий икки партияда дуранга имзо чекканди. Шахматчиларнинг тай-брекдаги учрашувида Умида устун эканини амалда исботлади. Гулруҳбегим Тоҳиржонова кубалик аёл гроссмейстер Ерисбел Миранда Лаленсни, Афруза Ҳамдамова перулик Фиорелла Контрерас Ҳуамманни 2:0 ҳисобида таслим этганди. 

Бугун Жаҳон кубогининг иккинчи босқич баҳслари бўлиб ўтади. Гулруҳбегим хитойлик халқаро спорт устаси Лу Миаойига, Умида Европа чемпиони, польшалик Алина Калинскаяга қарши дона суради. Афруза Ҳамдамовани эса жиддий синов кутиб турибди. Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони бўлган шахматчимиз ҳиндистонлик гроссмейстер, рапид йўналишида икки карра жаҳон чемпиони Ҳампи Конеру синовидан ўтади. 

Иккинчи босқич партиялари бизнинг вақт билан соат 16:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг