UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 ноя 18:44
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Афруза ва Нилуфар жаҳон чемпионати етакчилари қаторида

Бразилияда давом этаётган 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 6-тури ортда қолди.

Ҳамюртларимиз Афруза Ҳамдамова 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида етакчига айланган бўлса, 14 ёшгача бўлган қизлар орасида терма жамоамиз аъзоси Нилуфар Имомқўзиева ғолибликка асосий даъвогарлардан бирига айланиб олди.

6-тур баҳсларида Афруза Ҳамдамова қора доналарда аргентиналик Эрнестина Адамни 38-юриш ҳолатида таслим этди. Ушбу ғалаба эвазига ҳамюртимизнинг очколари сони 5,5 тага етди ва 65 нафар иштирокчи орасида якка пешқадамга айланди.  

14 ёшгача бўлган шахматчи қизлар орасида ҳамюртимиз Нилуфар Имомқўзиева жаҳон чемпионатига бекорга келмаганини намойиш этмоқда. Маҳоратли шахматчи қизимиз ортда қолган 6 та турнинг 5 тасида ғалабага эришган бўлса, 1 тасида дуранг натижа қайд этди. 

6-турда польшалик Виктория Сметанскаяни мағлубиятга учратиши натижасида Нилуфар 95 нафар иштирокчи орасида ғолибликка асосий даъвогарлардан бирига айланиб олди. Ортда қолган 6-турда терма жамоамиз аъзоси Жавоҳир Бозоров қора доналарда франциялик Виржил Брайлга имкониятни бой бериб қўйди.  

Бугун жаҳон чемпионатининг навбатдаги 7-турида Афруза Ҳамдамова қозоғистонлик Эльназ Калиахмет билан, Нилуфар Имомқўзиева грузиялик Кесари Мгеладзе билан, Жавоҳир Бозоров бразилиялик Ким Пол Мариани билан куч синашади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг