UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 июн 14:48
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди?

Қозоғистоннинг Актюбинск вилояти Актобе шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли турнир ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Aktobe Open 2024 турнири анъанавий тарзда Владимир Дворкович хотирасига бағишлаб ўтказиб келиняпти. Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қаторида уч нафар шахматчимиз Нодирбек Якуббоев (2665), Муҳаммадзоҳид Суяров (2429) ва Муҳиддин Мадаминов (2504) ҳам совринли ўринлар учун дона суришаётганди.

Афсуски, улардан Муҳиддин Мадаминов мусобақа якунналишига уч тур қолган бир пайтда иштирокини якунлаб бўлди. Турнирнинг 8-турида қолган икки вакилимиз оқ доналарда ҳаракат қилишди. Якуббоев кутилмаганда беларуслик Михаил Никитенко (2525)га имкониятни бой бериб қўйди. Суяров эса аксинча, қозоғистонлик Сауат Нургалиев (2320)ни мағлубиятга учратди. 

Бугун ўтказиладиган сўнгги 9-тур олдидан Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2732) 7 очко билан якка карвонбоши бўлиб турибди. У 8-турда ҳинд гроссмейстери Пураник Абҳиманюни мағлубиятга учратиб, пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. Алексей Сарана (Сербия, 2706), Абҳижит Гупта (Ҳиндистон, 2601), Шант Саргсян (Арманистон, 2637), Александр Предке (Сербия, 2667) ҳамда Якуббоевдан устун келган Михаил Никитенко (Беларусь, 2525) 6 тадан очко жамғариб, кейинги ўринларни банд этишган. Беш очкога эга Нодирбек Якуббоев эса қўшимча кўрсаткичларга кўра 16-ўринга тушиб кетди ва совринли ўринларни эгаллай олмаслиги 100 фоиз ойдинлашди. 

Муҳаммадзоҳид Суяров 8-турдан кейин 4,5 очко билан 41-поғонадан 28-ўринга кўтарилиб олди. Муҳиддин Мадаминов эса мусобақадаги иштирокини 2,5 очко билан якунлаб бўлди. У ҳозир жадвалда 74-поғонадан жой олган. Бугун сўнгги 9-турда шахматчиларимиз қора доналарда ҳаракат қилишади. 


Aktobe Open 2024. Сўнгги 9-тур жуфтликлари

Сапармират Атабаев (Туркманистон, 2514) - Нодирбек Якуббоев (2665) 

Александр Раҳманов (FIDE, 2614) - Муҳаммадзоҳид Суяров (2429)


Маълумот учун, Aktobe Open 2024 турнири ғолиби 20 000 доллар мукофот пулига эга бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 15 600, учинчи ўрин эгаси эса 11 100 АҚШ долларини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг