UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 авг 12:37
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасида Ҳиндистон ва Канадага қарши баҳс олиб боришди

Колумбиянинг Барранкиля шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Бутунжаҳон Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли мусобақада дунёнинг 45 давлатидан 90 та жамоа бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада ўртача рейтинг бўйича 2-ўринда қайд этилган. Халқаро гроссмейстер Сайдали Юлдашев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси таркибида халқаро спорт усталари Ҳумоюн Бегмуратов (2435), Муҳаммадзоҳид Суяров (2356), FIDE спорт устаси Асроржон Омонов ва аёллар халқаро спорт устаси, ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова дона сурмоқда. 

Кеча Олимпиадада иккита тур учрашувлари ўтказилди. Ўсмирларимиз аввалига 7-турда асосий рақиб Ҳиндистон терма жамоасига 1,5:2,5 ҳисобида имконияни бой бериб қўйишди. Кейин эса 8-турда Канада шахматчилари 3,5:0,5 ҳисобида таслим этилди. FIDE 1 жамоаси 8 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. 

Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиаданинг 8-туридан сўнг 6 ғалаба ва 2 мағлубият билан 12 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллаб турибди. FIDE 2 жамоаси 13 очко билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, Қозоғистон 1 жамоаси биз сингари 12 очко билан кучли учликка якун ясаган. Ҳиндистон, Қозоғистон 2, Колумбия 1, Италия ва Хитой терма жамоалари ҳисобида ҳам 12 очкодан бор. 

Бугун сўнгги 9-турда Ўзбекистон терма жамоаси Италия шахматчиларига қарши баҳс олиб боради. Биринчи доскада FIDE 1 ва FIDE 2 терма жамоалари ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг