UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 авг 17:27
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз иштирокидаги "Qonaev Cup 2025" турнирида 2-тур партиялари ўйналди

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли "Qonaev Cup 2025" турнири бўлиб ўтмоқда.

Учта гуруҳда ташкил этилаётган мусобақада 19 давлатдан жами 268 нафар шахматчи совринли ўринлар учун баҳс олиб бормоқда. Ушбу турнирда Ўзбекистон шарафини 5 нафар шахматчимиз ҳимоя қиляпти. 

Мукофот жамғармаси 78 000 долларни ташкил этувчи "Masters" гуруҳида Муҳаммадзоҳид Суяров (2488) ва Ҳумоюн Бегмуратов (2466), 15 000 доллар соврин пулига эга "Challengers" гуруҳида эса гроссмейстеримиз Алексей Барсов (2323), шунингдек Миразиз Матякубов (2260) ҳамда Азамат Дауримбетов (2199) ўз омадини синаб кўрмоқда.

Иккинчи турда Муҳаммадзоҳид Суяров оқ доналарда ўйнаганига қарамай қозоғистонлик Аяулим Калдарова (2220)ни мағлуб эта олмади. Учрашув дуранг натижа билан якунига етди. Суяров 1-турда ҳам рақиб билан муросага келганди. Ҳумоюн Бегмуратов эса оқ доналарда мезбонлар вакили Ергали Сулейман (2408)га имкониятни бой бериб қўйди. Муҳаммадзоҳид 1 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 42, Ҳумоюн эса 0,5 очко билан 54-ўринни банд этган. 

"Challengers" гуруҳида қатнашаётган уч нафар вакилимизнинг бари 1-турда ғалабага эришганди. Иккинчи турда эса кутилмаганда тажрибали гроссмейстеримиз Алексей Барсов қозоғистонлик Исабек Таникин (2110)га ютқазиб қўйди. Миразиз Матякубов ва Азамат Дауримбетов кетма-кет иккинчи ғалабаларини тантана қилишди. Улар мос равишда қозоғистонлик шахматчилар Ризат Улан ҳамда Шингис Борандан устун келди. Матякубов ва Дауримбетов 100 фоизлик натижа билан пешқадамлар сафида бормоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг