UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 ноя 11:43
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Жаҳон кубогининг иккинчи босқич биринчи турида қандай натижа қайд этишди?

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 206 нафар шахматчиси қатнашаётган нуфузли мусобақанинг 1/64 финал босқичида илк учрашувлар ўтказилди. Тўрт нафар гроссмейстеримиздан биргина Жавоҳир Синдаров ўз партиясида ғалабага эришди. У қора доналарда черногориялик Никита Петровни мағлубиятга учратиб, жавоб баҳси олдидан яхшигина имкониятга эга бўлиб олди. Бугун у оқ доналарда камида дуранг натижа қайд этса ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. 

Қолган уч шахматчимиз - Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббаев ва Шамсиддин Воҳидов илк учрашувда қора доналарда ўйнаб, рақиблари дурангга рози бўлишди. Воҳидов ўз иштирокини 1/128 финал босқичидан бошлаганди. Бу босқичда Муҳаммадзоҳид Суяров озарбайжонлик гроссмейстерга ютқазган бўлса, Шамсиддин Вохидов ғалабага эришганди. 

Гроссмейстерларимизнинг 1/64 финал илк учрашувдаги натижалари: 

Нодирбек Абдусатторов - Денис Махнев (Қозоғистон) - 0,5:0,5

Жавоҳир Синдаров - Никита Петров (Черногория) - 1:0

Нодирбек Якуббоев - Никлас Хашимбент (Германия) - 0,5:0,5

Шамсиддин Воҳидов - Максим Чигаев (Испания) - 0,5:0,5


Ўйинлар классик шахмат йўналишида иккита партиядан иборат. Икки ўйин якунига кўра зафар қучган шахматчи кейинги босқичга йўл олади. Агар кучлар тенг келиб қолса, бугуннинг ўзида шахматчилар ўртасида тай-брек ташкил этилади. Бугунги иккинчи партия учрашувлари бизнинг вақт билан соат 14:30да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг