UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 авг 10:11
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасида яна икки учрашув ўтказишди

Колумбиянинг Барранкиля шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Бутунжаҳон Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли мусобақада дунёнинг 45 давлатидан 90 та жамоа бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси ўртача рейтинг бўйича 2-ўринда қайд этилган бўлиб, шахматчиларимиз Бутунжаҳон Олимпиадасини кетма-кет 3 та ғалаба билан бошлашганди.   

Халқаро гроссмейстер Сайдали Юлдашев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси таркибида халқаро спорт усталари Ҳумоюн Бегмуратов (2435), Муҳаммадзоҳид Суяров (2356), FIDE спорт устаси Асроржон Омонов ва аёллар халқаро спорт устаси, ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова дона сурмоқда. 

Кеча Олимпиадада иккита тур учрашувлари ўтказилди. Ўсмирларимиз аввалига 4-турда Қозоғистон 2 жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Бешинчи турда эса мусобақа рейтинг пешқадами FIDE 1 жамоасига 0,5:3,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Муҳаммадзоҳид Суяров гроссмейстер Иван Землянский билан дуранг ўйнади. Қолган шахматчиларимиз гроссмейтер рақибларига ютқазиб қўйишди. Шу тургача 4 та учрашувда ғалаба қозонган Ҳиндистон ва Колумбия 1 терма жамоалари баҳсида ҳиндлар 3:1 ҳисобида устун келишди.  

Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиаданинг 5-туридан сўнг 4 ғалаба ва 1 мағлубият билан 8 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-ўринни эгаллаб туришибди. Барча учрашувларда ғалаба қозонган Ҳиндистон ва FIDE 1 жамоалари 10 очкодан тўплаб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти.  

Бугун 6-турда Ўзбекистон терма жамоаси FIDE 2 жамоасига қарши баҳс олиб боради. Биринчи доскада Ҳиндистон ва FIDE 1 терма жамоалари ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг