UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 авг 11:56
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди

Колумбиянинг Барранкиля шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Бутунжаҳон Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли мусобақада дунёнинг 45 давлатидан 90 та жамоа бош соврин учун баҳсларга киришган. Ўзбекистон терма жамоаси ўртача рейтинг бўйича 2-ўринда қайд этилган бўлиб, шахматчиларимиз Бутунжаҳон Олимпиадани кетма-кет 3 та ғалаба билан бошлашди.   

Олимпиадада халқаро гроссмейстер Сайдали Юлдашев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этяпти. Таркибдан халқаро спорт усталари Ҳумоюн Бегмуратов (2435), Муҳаммадзоҳид Суяров (2356), FIDE спорт устаси Асроржон Омонов ва аёллар халқаро спорт устаси, ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова жой олган. 

Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиаданинг 1-турида мезбонларнинг Колумбия 10 жамоасидан 4:0 ҳисобида устун келди. Иккинчи турда Эквадорнинг биринчи рақамли терма жамоаси 3:1 ҳисобида мағлуб этилди. Шахматчиларимиз 3-турда Перунинг асосий жамоасидан устун келишди - 4:0. 

Бугун 4-турда Ўзбекистон терма жамоаси ўзи сингари 3 та учрашувда юз фоизлик натижа қайд этган Қозоғистон 2 жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон ва Қозоғистондан ташқари FIDE 1, FIDE 2, Хитой, Қозоғистон 2, Колумбия 1 ва Куба 1 жамоалари ҳам 3 тадан ғалабага эга бўлиб турибди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг