UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 ноя 13:49
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли юриши давом этмоқда

Бразилиянинг Флорианополис шаҳрида 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ортда қолди.

Жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги 2-турида Афруза Ҳамдамова қора доналарда Словакия терма жамоаси аъзоси Новомеска Карин билан куч синашди. Шиддатли кечган учрашувнинг 37-юриш ҳолатида ҳамюртимиз рақибини таслим этди. Ушбу ғалаба туфайли Ҳамдамова очколари сонини 2 тага етказиб олди ва ўз ёш гуруҳида етакчилардан бири эканлигини яна бир карра амалда исботлади.  

Айтиш лозим, 16 ёшгача бўлган қизлар мусобақасида 65 нафар шахматчи иштирок этаётган бўлса, уларнинг 12 нафари 2, 9 нафари 1,5 ва 26 нафари 1 очкога эга бўлиб турибди. 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги мусобақада иштирок этаётган шахматчимиз Жавоҳир Бозоров 2-турда қора доналарда латвиялик Рейнис Валдатисга рўбарў келди. 

Афсуски, ёш шахматчимизга мазкур ўйинда омад кулиб боқмади. 14 ёшгача бўлган қизлар мусобақасида қатнашаётган Нилуфархон Имомқўзиева оқ доналарда мексикалик Теллес Фукусима билан муроса йўлини танлаши ортидан 1,5 очколи бўлишга эришди.

Чемпионатнинг 3-турида Афрўза Ҳамдамова оқ доналарда мексикалик Гваделупе Мантано Висенте, Жавоҳир Бозоров ҳам оқ доналарда Жанубий Африка вакили Калеб Дейсел, Нилуфар Имомқўзиева эса қора доналарда канадалик Анаис Хлоя Фисел билан қарама-қарши келади.

Эслатиб ўтамиз, 11-турдан иборат жаҳон чемпионати мусобақалари 10 ноябрга қадар давом этади. Мусобақаларда 62 та давлатнинг 527 нафар шахматчиси қатнашмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг