UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 окт 12:44
Янгиликлар

Теннис

Shenzhen 4. Сергей Фомин 6-ракеткага қарши уч сетдан иборат мураккаб учрашув ўтказди

Хитойнинг Шеньжень шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Challenger 75 тоифасига кирувчи мусобақанинг мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Саралаш баҳсларидаги муваффақиятли иштирок сабаб асосий тўрга йўлланма олган ҳамююртимиз Сергей Фомин 1/8 финалда турнирнинг олтинчи ракеткаси, япониялик Шо Шимабукурога қарши жуда қийин ўйин ўтказди. 

Уч сет давом этган учрашувда Шо 4/6, 7/5, 7/5 ҳисобларида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Сергей учинчи сетнинг 11-геймидан кейин ўзини ёмон ҳис қилгани боис шифокорлар хизматига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Шифокорлар билан узоқ мулоқотдан кейин теннисчимиз баҳсни охирига етказиш учун кортга қайтди, аммо ҳолати панд берди.   

Икки соату 35 дақиқа давом этган учрашувда Кунчиқар юрт вакили 14, мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси эса 8 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Фоминда кўпроқ бўлди - 4 га 2. Энди Шо 1/4 финалда турнирнинг иккинчи ракеткасига қарши кортга чиқади. 

Таққослаш учун, Фомин ATP рейтингида 492, Шимабукуро 212-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди. Уч йил аввал улар Дэвис Кубоги доирасида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Сергей рақибини икки сет натижасига 7/6(1), 7/5 ҳисобида таслим этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг