UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 дек 11:28
Янгиликлар

Каратэ

Шинкиокушинкай каратэ бўйича халқаро Амир Темур кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Навоий шаҳрида каратэнинг шинкиокушинкай йўналиши бўйича халқаро Амир Темур кубоги мусобақаси ўтказилди.

Ҳасан Назаров ташаббуси билан NUR-HAS каратэ маркази томонидан ўз тарихида тўртинчи бор ташкил этилган халқаро турнирда мамлакатимизнинг барча вилоятлари ҳамда қўшни Қозоғистон ва Тожикистондан келган 200 нафарга яқин спортчилар ғолиблик йўлида татамига чиқишди. 

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар якунида болалар, ўсмирлар, катталар ўртасида бир нечта вазн ҳамда ёш тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Жумладан, Мутал Назаров мураббийлигидаги Тошкент шаҳри Сергели туманининг бир гуруҳ ёш спортчилари шоҳсупага кўтарилиш баробарида Осиё чемпионатига ҳам йўлланмани қўлга киритишди.

Ўз вазн тоифаларида Холбоев Мирзоҳид, Хамраева Рухшона, Улашева Муслима олтин, Назаров Муҳаммадали, Зоиржонов Ҳумоюн, Юсупова Сабрина, Эшқобилова Машҳура кумуш, Қурбонов Абдуллоҳ бронза медалига сазовор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг