UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 окт 09:07
Янгиликлар

Каратэ

Шинкиокушинкай каратэчиларимизнинг Душанбе турниридаги муваффақияти + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида шинкиокушинкай каратэ бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Марказий Осиё давлатлари ҳамда Эрон Ислом Республикасидан 6 ёшдан 15 ёшгача спортчилар иштирок этган турнирда юртимиз спорт шарафини шихан 5-ДАН қора белбоғ соҳиби Мутал Назаров бошчилигидаги ёш каратэчиларимиз ҳимоя қилишди. 

NUR-HAS каратэ маркази тарбияланувчиларидан Холбоев Мирзоҳид 10 ёшлилар орасида 30 кг вазн тоифасида олтин медаль соҳибига айланди. 45 кг вазнда татамига чиққан Назаров Муҳаммадали 12 ёшлиларда, Умиджонов Умаржон (28 кг) 8 ёшлилар орасида кумуш медалга сазовор бўлди. Ўн икки яшар Абдураупов Озодбек (+45 кг) эса бронза медали билан тақдирланди. 

Халқаро мусобақа якунида Ўзбекистон ва Тожикистон шинкиокушинкай каратэ федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, икки давлат спортчилари ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинлари, мураббийлар ва ҳакамлар учун семинарлар ўтказилади. 

Ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросимидан сўнг Мутал Назаров Тожикистон Республикаси спорт ва ёшлар ишлари бўйича қўмита раҳбари Абдулло Раҳмонзода ҳамда мамлакат Шинкиокушинкай каратэ федерацияси президенти Рустам Юсуповга эсдалик совғалари топширди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг