UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 окт 12:09
Янгиликлар

Болалар спорти

Шофирконликларнинг қувончи чексиз

Теглар :  ШофирконБухоро
Бухоро вилояти Шофиркон тумани Марказий ўйингоҳи фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман аҳолиси, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар қатнашди. Тантанали маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ботир Зарипов шофирконликларни замонавий қиёфага кирган спорт мажмуасининг фойдаланишга топширилгани билан қутлади. 

Таъкидланганидек, тарихи бир неча минг йилларга туташ қадим Шофиркон замини азалдан ўзининг олимлари, шоир ва адиблари билан ном қозонган. Ўз даврида юксак тамаддун мактабини яратган, Ўрта Осиё шаҳар давлатчилигининг илк намуналаридан бири ҳисобланган кўҳна Вардонзе қалъасини ёш авлодга минг йиллик мозий сирларидан ҳикоя сўзловчи боқий муаллим, десак муболаға бўлмайди. 

– Президентимизнинг ўтган йил вилоятимизга ташрифи чоғида, Шофирконда ҳам бўлиб, ушбу туманни ривожлантириш борасидаги ташаббуслари ҳудуд тарихининг янги босқичига асос солди, – дейди Ботир Зарипов. – Бундан ташқари, нисбатан қисқа давр ичида “Azteks” сингари ўнлаб саноат корхоналари ишга туширилди. Қазилма конларни ўзлаштириш, боғдорчилик ва туманнинг фақатгина ўзига хос бўлган имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича мақсадли дастурлар қабул қилинди. Айнан ушбу ташриф шарофати натижасида туманда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан замонавий болалар оромгоҳи қурилиши жараёнлари олиб борилмоқда. 

Ушбу имкониятлар самарасини эса бугун фойдаланишга топширилаётган муҳташам ва гўзал ўйингоҳ мисолида ҳам кўриш мумкин. 1966 йилда фойдаланишга топширилган мазкур ўйингоҳ ўтган 60 йилликдан ортиқ вақт давомида бирор марта таъмирланмаган. Ўтган йили туман аҳолиси билан учрашганимда бир гуруҳ фаоллар ўз вақтида гавжум бўлган стадионни таъмирлаб, ёшларимизнинг спорт билан шуғулланишларига шароит яратишни илтимос қилишган эди. Қисқа вақт ичида туман ҳокимлиги, қолаверса 3-сектор раҳбарияти саъй-ҳаракатлари билан сиз кўриб турган файзли стадион барпо этилди. 

Айтиш жоизки, ўйингоҳнинг айнан шу кунларда фойдаланишга топширилишининг ҳам рамзий маъноси бор. Негаки, куни кеча Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолини оммавий спортга жалб этиш ҳамда уларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида топшириқлар берилган эди. 

Фойдаланишга топширилаётган ушбу спорт мажмуаси ёшларнинг нафақат профессионал спорт билан шуғулланишлари, балки аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб этишда ҳам муҳим маскан бўлиб хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг