UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 янв 12:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳасан Мирзаматов: «Бу кўча эмас, хоҳласанг уриш, хоҳламасанг уришма, дейдиган»

Шоҳасан Мирзаматов жангининг бекор бўлганига изоҳ берди.

Хабарингиз бор, МPL 7 турнирининг марказий тўқнашуви сифатида эълон қилинган Шоҳасан Мирзаматов-Ҳамзат Чапанов баҳси бекор қилинди. Ҳамюртимиз эса мазкур ҳолатга изоҳ берди: 

«Жангга тайёргарлик аъло даражада бўлган эди. 2-3 кун қолганда менга Ҳамзатни 77 кгга вазн қила олмайди, деб айтишди. Жанг анча олдин эълон қилинган, кўпчилик бундан хабардор бўлгани учун баҳс бекор бўлмасин деб 80 кгга розилик билдирдим. Бугун эрталаб тарозидан ўтдим 80 кгга. У эса шу 80 кгга ҳам вазн бажара олмаяпти. 400-500 грамм ҳақида гапиряпти, бу ёқда 3 кгни гапирмаяпти. Вазн ўлчашдан кейин ҳам сув ичиб юрибди, бу профессионал спортчи учун жуда хунук кўринади. Бу рақибга бўлган ҳурматсизлик. Биз ҳар доим барча рақибларимизни ҳурмат қилганмиз, тароздиан доим тўғри ўтганман, шунчасига ёрдам беринглар деб рақиб ёки унинг жамоаси билан келишиб олмаганман. Ҳар доим белгиланган вазн меёрини бажарганман. У менга хоҳласанг уриш, хоҳламасанг уришма, деяпти. Бу профессионал спортчини гапи эмас, бу кўча эмас, хоҳласанг уриш хоҳламасанг уришма дейдиган. У марказий жанглиги учун ҳам рози бўлади деб ўйлади. Ҳа, ҳаттто масалаҳатлашмасдан рози бўлдим 80 кгда жанг қилишга, кейин буёқда гапиришди, белгиланган вазнни бажарсин деб. Бизни ҳурмат қилмадими, биз ҳам унга худди шундай ҳурматсизлик билан қарадик. 

Лига ҳеч қачон ҳеч кимни мажбурлаб нимадир қилдирмайди. Чунки эртага нимадир ҳолат бўладиган бўлса, сизлар айтганингиз учун жанг қилгандим, мана энди вазият бунақа бўлди, деб айтолмайсиз. Мен барчасига тўғри қарадим, 80 кг дейишди, шу вазнга рози бўлдим. Ноябрни охирида бу баҳсга иккаламиз ҳам розилик билдирганмиз. У эса 20 кун олдин жанг қилдим, у-бу деяпти. Қачон, қаерда октагонга чиққан, бу энди мени эмас, унинг муаммоси. Уни ростдан жанг қилиш нияти бўлса вазн қилиши керак. Уришгиси келмадими, қанақа ҳолат бўлди, тўғриси ўзим ҳам тушунмадим.

Мен 77 кгда камар учун ким даъвогар бўлса, нечанчи турнирда бўлса ҳам ҳаммасини муддатидан олдин енггаман. Бу катта гапириш эмас. Ўзимни имкониятимни, тайёргарлигимни ўзим яхши биламан ва ўзимга ишонаман», - деди Мирзаматов olamsport.com сайтига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг