UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 июл 22:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳасан Мирзаматов Octagon 47 турнирида 41 ёшли эронлик "енгилмас" жангчи билан тўқнаш келади

22 июль куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида жойлашган "Балуан-Шолак" аренасида Octagon 47 мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик жангчи - Шоҳасан Мирзаматов (9-2) ҳам октагонга кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик. Ҳамюртимизга ўша куни ким рақиблик қилиши маълум бўлди.

Унга кўра, Мирзаматов эронлик Акбар Азади-Фар (4-0) билан тўқнаш келади.

Азади-Фар учун бу Octagon лигасидаги дастлабки жанг бўлади. 41 ёшли спортчи сўнгги жангини 2021 йил 4 февраль куни дебютант Орхан Аббасовга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган.

Шоҳасан Мирзаматов эса оҳирги жангини ўтган йилнинг май ойида, MPL 5 турнирида Ўрта Осиёнинг кўзга кўринган жангчиларидан бири - Эдил Эсенгуловга қарши ўтказиб, мағлуб бўлган эди.

Шунингдек, Octagon 47 турнирида яна бир ўзбекистонлик - Низомиддин Исроилов (3-3) Қозоғистон вакили Нурбек Тажибаев (5-2) билан жанг қилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг