UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 окт 15:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳасан Мирзаматов Қозоғистонда жанг қилади. Унинг навбатдаги рақиби Бразилиядан

Маълум қилганимиздек, 6 октябрь куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ММА бўйича Octagon 64 турнири ўтказилади.

Аслида, 5 октябрь куни Тошкент шаҳрида ташкил этилиши керак бўлган турнирда ҳамюртимиз Шоҳасан Мирзаматов ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди.

Унинг Octagon 64 турнири доирасидаги рақиби ким бўлиши эълон қилинди. Унга кўра, ярим ўрта вазнли ҳамюртимиз бу сафар бразилиялик Педро Фариас билан тўқнаш келади.

Мусобақанинг марказий жанги ўрта вазн чемпиони, ўзбекистонлик Ислом Болтаев ҳамда Бауржан Куанишбаев ўртасида кечади.

Маълумот учун, Шоҳасан фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, 13 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини 19 июль куни қозоғистонлик Маҳир Мамедовга қарши ўтказиб, 2-раундда нокаут орқали ғолиб бўлган эди. Рақиб ҳисобида эса 10 та ғалаба ва 7 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг