UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 апр 22:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашевнинг вазнидаги Батир Жукембаев Қозоғистондаги бокс оқшомида жанг қилди

Астана шаҳрида давом этаётган проф бокс оқшоми доирасида навбатдаги беллашув якунига етди.

Унда супер енгил вазн тоифасида фаолият юритувчи қозоғистонлик чарм-қўлқоп устаси Батир Жукембаев Буюк Британия вакили Кейн Гарднер билан баҳс олиб борди.

10 раунд этиб белгиланган жанг тўлиқ давом этди. Якунда мезбон юрт вакили Батир Жукембаев очколар ҳисобига кўра ғалабани ўзиники қилди.

Беллашув WBA Continental Gold камари учун ўтказилди.

Бу 34 ёшли Жукембаевнинг проф фаолияти давомидаги 25-жанги эди. Бугунги баҳс орқали Батирнинг рекорди 24-1 кўринишига келди. У жангларининг катта қисмини Канадада ўтказиб келар эди.

Кейн Гарднер 29 ёшда. У 2023 йилда супер енгил вазн тоифасида WBC International камари учун жанг қилиб, мағлуб бўлган. Бугунги муваффақиятсизлик Кейн учун фаолиятидаги бешинчиси бўлди. Унинг ҳисобида 17 та ғалаба мавжуд.

Маълумот учун, супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик проф боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ҳам фаолият юритади. Ҳамюртимиз 2023 йилда мазкур вазндаги IBF камари учун жангда имкониятни бой берганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг