UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 апр 07:48
Янгиликлар

Енгил атлетика

Шоҳруҳ Давлатов ва Екатерина Тунгускова “BYD Song Pro” соҳибига айланишди + ФОТО

Дунёнинг 45 мамлакатидан келган ҳаваскор ва профессионал спортчиларни ўзида жамлаган BYD Тошкент VI халқаро марафони ўз ғолибларини аниқлади.

Жами 6000 нафарга яқин иштирокчини жамлаган оммавий спорт тадбири кўтаринки руҳда ўтди.

Тантанали очилиш маросимида Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат енгил атлетика ва триатлон федерациялари ва мусобақа ташкилий қўмитаси раҳбарияти, шунингдек, BYD LLC компаниясининг юртимиздаги вакили Иван Као иштирок этди. 

Сўз олган расмийлар Тошкент халқаро марафони йилдан йилга ўз нуфузини мустаҳкамлаб бораётгани, ҳамюртларимиз орасида оммавий спортни тарғиб қилишда муҳим тадбирга айлангани ҳақида тўхталишди.

Шундан сўнг пойгаларга старт берилди. Иштирокчилар 3, 10 км, ярим марафон ва марафон масофаларига югуриш бўйича беллашишди. Якунда ҳамюртларимиз орасида ярим марафон ва марафон бўйича энг яхши натижа кўрсатган Шоҳруҳ Давлатов ва Екатерина Тунгускова бош соврин – “BYD Song Pro” автомобилини қўлга киритишди.

Бошқа йўналишлардаги а ғолиб ва совриндорлар:

3 км, эркаклар:
1. Элдор Ботиров (Ўзбекистон) – 08:05
2. Виктор Цуренко (Ўзбекистон) – 08:21
3. Диёрбек Аҳмедов(Ўзбекистон) – 08:24

Аёллар:
1. Маржона Оққўзиева (Ўзбекистон) – 09:16
2. Хаётхон Абдуманнопова (Ўзбекистон) – 09:36
3. Моҳизарбегим Авазжонова (Ўзбекистон) – 10:44

10 км, эркаклар:
1. Ҳасан Мирсоатов (Ўзбекистон) – 33:32
2. Александр Салахуддинов (Ўзбекистон) – 33:36
3. Раҳимжан Келманов (Ўзбекистон) – 33:49

Аёллар:
1. Азизахон Мирзакбарова (Ўзбекистон) – 38:49
2. Дарья Антропова (Ўзбекистон) – 35:50
3. Анастасия Силченкова (Ўзбекистон) – 39:46

Ярим марафон, эркаклар:
1. Ринат Ахмадеев (Россия) – 1:03:22
2. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) – 1:04:22
3. Евгений Фадеев (Ўзбекистон) – 1:06:47

Аёллар:
1. Мария Коробитская (Қозоғистон) – 1:12:53
2. Айнуска Калил кизи (Қирғизистон) – 1:15:22
3. Моҳинабону Комилова (Ўзбекистон) – 1:23:04

Марафон, эркаклар:
1. Владислав Примов (Беларусь) – 2:18:39
2. Бахтиёр Ўткиров (Ўзбекистон) – 2:23:30
3. Илия Тяпкин (Қирғизистон) – 2:24:53

Аёллар:
1. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 2:40:58
2. Шоҳсанам Хуррамова (Ўзбекистон) – 2.44:30
3. Елена Толстих (Россия) – 2:49:30

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг