UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 авг 10:17
Янгиликлар

Шахмат

Sinquefield Cup 2025. Ниҳоят, Нодирбек Абдусатторовда узоқ кутилган ғалаба

АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирнинг 8-тури бўлиб ўтди.

Дунёнинг кўзга кўринган ва рейтинги юқори 10 нафар гроссмейстери жам бўлган ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2771) ҳам иштирок этмоқда. Шахматчимиз кетма-кет омадсизликлардан сўнг ниҳоят, мусобақадаги илк ғалабасини қўлга киритди. У оқ доналарда франциялик Алиреза Фирузджани мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. 

Гроссмейстеримиз бунгача ўтказилган 7 та учрашувнинг 4 тасида рақибларига имкониятни бой берган, 3 тасида эса дурангга рози бўлганди. Кечаги ғалабадан кейин Нодирбек очколарини 2,5 тага етказиб олди, лекин сўнгги 10-ўриндан тепага кўтарила олмади. Тўққизинчи поғонадан жой олган ва айнан Нодирбекка имконияти бой берган Алиреза ҳисобида 3 очко бор. Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу 3,5 очко билан 8-ўринни банд этган.  

Sinquefield Cup 2025 турнирининг 8-тур қолган барча партияларида дуранг натижа қайд этилди. Турнир жадвалида америкалик Фабиано Каруана ва ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа 5 очкодан тўплаб, қўшҳокимликни давом эттиришяпти. Америкаликлар Левон Аронян ва Уэсли Со ҳисобида 4,5 тадан очко бор. 

Бугун мусобақада сўнгги 9-тур учрашувлари ўтказилади. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Уэсли Сога қарши баҳс олиб боради. Учрашувлар бизнинг вақт билан соат 22:30да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг