UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 авг 10:15
Янгиликлар

Шахмат, Сув спорти турлари

Sinquefield Cup 2025. Нодирбек Абдусатторов ниҳоят илк очкосини қўлга киритди

АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирнинг 3-тур учрашувлари ортда қолди.

Grand Chess Tour’нинг якуний классик босқичи 29 августга қадар давом этади ва айланма тизимда 9 турдан иборат бўлади. Ушбу босқич GCT очколари учун сўнгги имконият ҳисобланади. Кечадан дунёнинг кўзга кўринган ва рейтинги юқори бўлган 10 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. 

Ниҳоят, кетма-кет икки мағлубиятдан кейин Нодирбек Абдусатторов (2771) илк очкосини қўлга киритди. Биринчи турда америкалик Левон Аронян, 2-турда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуга ютқазган ҳамюртимиз азалий рақибларидан яна бири ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Праггнанандҳа (2779) билан дурангга имзо чекди.  

Таққослаш учун, Рамешбабу илк турда ватандоши Гукешни мағлубиятга учратиб, 2-турда Фабиано Каруана билан муросага келганди. Учинчи турда битта ғалабали партия қайд этилди. Унда Каруана франциялик Алиреза Фирузджани мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Қолган партияларда томонлар дурангга рози бўлишди. 

Бугун Sinquefield Cup 2025 турнирида 4-тур учрашувлари ўтказилади. Бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланадиган турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда пешқадам Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб боради. Турнир жадвалида 4-тур олдидан Фабиано 2 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра карвонбошилик қилмоқда. Левон Аронян ва Рамешбабу Праггнанандҳа ҳисобида ҳам 2 очкодан бор. Ярим очкога эга Абдусатторов ҳозирча сўнгги 10-поғонадан жой олган.  

Sinquefield Cup 2025. 3-тур натижалари:

Сэм Севиан (АҚШ) - Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) 1/2-1/2

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон) 1/2-1/2

Фабиано Каруана (АҚШ) - Алиреза Фирузджа (Франция) 1-0     

Максим Вашье-Лаграв (Франция) - Левон Аронян (АҚШ) 1/2-1/2

Ян-Криштоф Дуда (Польша) - Уэсли Со (АҚШ) 1/2-1/2

Sinquefield Cup 2025. 4-тур жуфтликлари:

Уэсли Со (АҚШ) - Алиреза Фирузджа (Франция) 

Левон Аронян (АҚШ) - Ян-Криштоф Дуда (Польша)

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) - Максим Вашье-Лаграв (Франция)

Рамешбабу Праггнанадҳа (Ҳиндистон) - Сэм Севиан (АҚШ)

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) - Фабиано Каруана (АҚШ)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг