UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 авг 09:27
Янгиликлар

Шахмат

Sinquefield Cup. Ниҳоят, Нодирбек Абдусатторов илк ғалабасини қўлга киритди

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли Sinquefield Cup турнири ўзининг қизғин палласига кирди.

Grand Chess Tour мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи 100 000 долларга эга чиқади. Мусобақада дунёнинг 10 нафар кучли гроссмейстерлари бош соврин учун баҳсларга киришди. Улар орасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2762) ҳам бор. 

Турнирнинг 7-турида ҳамюртимиз оқ доналарда Уэсли Со (АҚШ, 2751)ни мағлубиятга учратди. Бу Нодирбекнинг ушбу турнирдаги илк ғалабаси бўлди. Абдусатторов бунгача 5 дуранг ва 1 мағлубиятга эга бўлиб турганди. Кечаги ғалабадан кейин у 3,5 очко билан 9-поғонадан қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-ўринга кўтарилиб олди. Учинчи ўринни эгаллаб турган Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766) ҳисобида ҳам 3,5 очко бор. 

Еттинчи турда Нодирбекдан ташқари мусобақада пешқадамлик қилаётган Алиреза Фирузжа (Франция, 2751) ҳам ғалабага эришди. Фаранг гроссмейстери оқ доналарда ўйнаб, Дин Лижэнь (Хитой, 2745)ни таслим этди. У 5 очко билан якка карвонбоши бўлиб турибди. Тўрт очко билан 2-ўринни банд этган турнирнинг биринчи сараланган шахматчиси Фабиано Каруана (АҚШ, 2793) бу турда оқ доналарда Гукеш билан муросага келди. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2793), Ян Непомнящий (FIDE, 2767), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2766), Нодирбек Абдусатторов  (Ўзбекистон, 2762), Уэсли Со (АҚШ, 2751), Алиреза Фирузжа (Франция, 2751), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2749), Аниш Гири (Нидерландия, 2746), Дин Лижэнь (Хитой, 2745), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2721).

Бугун турнирда 8-тур партиялари ўйналади. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Дин Лижэнь (Хитой, 2745) билан ҳисоб-китоб қилади. Дин 3 очко билан 8-поғонадан жой олган. Сўнгги поғонадаги нидерландиялик Аниш Гири ҳисобида 2,5 очко бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг